27.11.2020 11:39
4434
Ибраҳимович Швеция миллий жамоаси бош мураббийи билан учрашди

«Милан»нинг 39 ёшли ҳужумчиси Златан Ибраҳимович Швеция миллий жамоаси бош мураббийи Янне Андерсон билан учрашиб, халқаро фаолиятини тиклаш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда Швеция футбол федерациясининг расмий сайти хабар берди.

«Златан миллий жамоада ўйнашга тайёрлигини эълон қилганда, у билан имкон қадар тезроқ учрашиш муҳим эди. Учрашув жуда тез ташкил қилинганидан хурсандман. Ҳаммаси жуда яхши ва самарали ўтди. У билан яна гаплашамиз», – дейди Андерсон. 

Маълумот учун, Златан миллий жамоада илк бор 2001 йили Фарер оролларига (0:0) қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушган. Сўнгги марта эса 2016 йили Бельгия (0:1) билан баҳсда ҳаракат қилган. У Швеция сафида жами 109та ўйинда ҳаракат қилиб, 61та гол ва 17та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар