27.11.2020 18:18
2931
Аспиликуэта: «Челси» «Тоттенҳэм»га қарши ўйинда Лондоннинг энг яхши клуби эканлигини кўрсатишга интилади»

«Челси» сардори Сесар Аспиликуэта АПЛ 10-тури доирасидаги «Тоттенҳэм»га қарши учрашувдан олдин ўз фикрларини билдирди.

«Тоттенҳэм»га қарши ўйин «Стэмфорд Бриж»да ҳар доим ўзгача атмосфера ярата олган. Бу сафарги ўйинда мухлисларимиз ўйингоҳда бўлишмаса-да, уларнинг қўллаб-қувватлашларини ҳис қиламиз. Умид қиламанки, бу рақибни уйда мағлуб этиш борасидаги анъанамизни давом эттира оламиз. «Челси» «Тоттенҳэм»га қарши ўйинда Лондоннинг энг яхши клуби эканлигини кўрсатишга интилади», — дейди Аспиликуэту The Telegraph’га.

Маълумот учун, АПЛ турнир жадвалида «Тоттенҳэм» 20 очко билан 1-ўринда бораётган бўлса, «Челси» 18 очко билан 3-ўриндан жой олган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар