27.11.2020 21:43
8733
Англия миллий жамоасининг собиқ ҳимоячиси футболчилик фаолиятини тиклади

Англия миллий жамоасининг собиқ ҳимоячиси Жолеон Лескотт футболчилик фаолиятини тиклади.

38 ёшли ўйинчи Испаниянинг 3-дивизионида ҳаракат қиладиган «Расинг Мурсия» клуби билан шартнома имзолади. Битим муддати ошкор қилинмади. 

Клуб расмий сайтининг ёзишича, Лескотт Испания Кубоги доирасида «Леванте»га қарши баҳсда майдонга тушади.

Маълумот учун, Лескотт фаолиятини 3 йил аввал якунлаган эди. Унинг сўнгги жамоаси «Сандерленд» эди. Шунингдек, у фаолияти давомида «Вулверҳэмптон», «Вест Бромвич», «Эвертон», «Манчестер Сити» ва «Астон Вилла» каби клубларда ҳам ҳаракат қилган, 2007-2013 йиллар оралиғида Англия миллий жамоасига чақирилган.

Аввалроқ «Расинг Мурсия» президенти «Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси Самюэль Это'О жамоа сафига қўшилиши мумкинлигини эълон қилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар