26.11.2020 12:59
3811
Клопп: «Мағлубиятга муносиб эдик»

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп ЕЧЛнинг 4-туридан ўрин олган «Аталанта»га (0:2) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Мағлубиятга муносиб эканлигимизни тан олишимиз керак ва бу ҳақда гапириш муаммо эмас. Барча имкониятларимизни намойиш этмадик. Лекин келгуси ҳафтадаги ўйинда яхши ишлашимиз керак.  

Бугунги баҳс муваффақиятсиз тугади. Иккала жамоа ҳам голгача кам имкониятлар яратишди. Одатда, биринчи бўлимдан кейин вазиятни ўнглаш мумкин. Аммо бугунги ўйиннинг шиддати аввал майдонга тушмаган футболчилар учун юқори эди», – дея Клоппнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

«Ливерпуль» гуруҳида 4-турдан кейин 9 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар