26.11.2020 20:00
9880
АПЛ ўйинларида стадионига томошабинлар киришига рухсат берилган клублар номи маълум қилинди

Стадионларга томошабинлар киришига рухсат берилиши масаласида Англия Премьер-лигаси клублари уч тоифага тақсимланди, дея хабар бермоқда Sky Sports.

Унга кўра, 2 декабрь кунидан Премьер-лиганинг 10та клуби уй стадионига 2 минг нафаргача томошабин киритишига рухсат берилади. Қолган 10 клуб ўйинларни томошабинларсиз ўтказишда давом этади.

Ўз стадионига чекланган миқдорда мухлислар кириши рухсат этилган клублар: «Тоттенҳэм», «Челси», «Вест Ҳэм», «Кристал Пэлас», «Арсенал», «Фулҳэм», «Ливерпуль», «Эвертон», «Брайтон», «Саутҳемптон».

Стадионидаги уй ўйинларига томошабинлар киришига рухсат берилмаган клублар: «Астон Вилла», «Вулверҳэмптон», «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити», «Ньюкасл Юнайтед», «Лидс Юнайтед», «Вест Бромвич», «Шеффилд Юнайтед», «Лестер Сити», «Бёрнли».

Аввалроқ, Буюк Британия ҳукумати 2 декабрь кунидан очиқ стадионда ўтадиган оммавий спорт тадбирларига чекланган миқдорда мухлислар киришига рухсат берилиши ҳақида эълон қилганди. Унга кўра, ҳудудлар коронавирус хавфи даражасидан келиб чиққан ҳолда уч тоифага бўлиниб, 4 минг нафаргача томошабинлар киришига рухсат этилиши хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар