23.11.2020 21:15
3766
Пирло: «Роналду, Дибала ва Мората биргаликда ўйнашлари учун ечим топишимиз керак»

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло ЕЧЛнинг 4-туридан ўрин олган «Ференцварош»га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдирди.

«Ўз йўлимизда давом этишимиз керак. Майдонга финал баҳсини ўтказадигандек тушишимиз керак. Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига чиқиш учун ғалаба керак. Шунда баъзи футболчиларга кейинги ўйинларда дам бера оламиз. Рақибнинг кучли томонларини биламиз. Биринчи ўйинни (4:1) унутиш мумкин. Бу жамоа яхши футбол намойиш этади.

Дибала ўйинга тайёр. У яхши ҳаракат қилмоқда ва доимий равишда машқ қилмоқда. У «Кальяри» (2:0) билан баҳсда ўзини яхши кўрсатди. Дибала, Роналду ва Мората, афсуски, бир вақтда асосий таркибда ўйнай олишмайди. Аввало мувозанатни, сўнг улар биргаликда ўйнай олишлари учун ечим топишимиз керак», – дея Пирлонинг сўзларини келтиради Football Italia.

«Ювентус» – «Ференцварош» баҳси эртага, 24 ноябрь куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 01:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар