22.11.2020 03:00
11822
Теглар
Ла Лига. «Атлетико» Мадридда «Барселона» устидан ғалаба қозониб, 2-ўринга чиқиб олди

Испания чемпионати 10-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Атлетико» ўз уйида «Барселона» устидан ғалаба қозонди. Биринчи бўлим сўнгида Тер Стегеннинг хатосидан кейин Карраско томонидан киритилган тўп ўйинда ягоналигини сақлаб қолди. Шу тариқа Диего Симеоне Примерада илк бор «Барса» устидан ғалаба қозонди.

«Атлетико» очколарини 20тага етказиб, 2-ўринга кўтарилди. «Барселона» эса 11 очко билан 10-поғонани банд этган. 

Ла Лига, 10-тур
Атлетико – Барселона 1:0

21 ноябрь, «Ванда Метрополитано»
Гол: Карраско (45+3).
Атлетико – Облак, Триппьер, Эрмосо, Савич, Хименес, Сауль, Карраско (Фелипе, 90+1), Фелиш (Лемар, 84), Льоренте (Коста, 73), Корреа (Кондогбиа, 84), Коке. 
Барселона – тер Стеген, Пике (Дест, 62), Лангле, Альба, Роберто, Пьянич (Брэйтуэйт, 83), де Йонг, Педри (Коутиньо, 57), Дембеле, Гризманн (Тринкау, 83), Месси.
Огоҳлантиришлар: Коке (9), Карраско (26).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар