21.11.2020 16:08
4267
Теглар
Зидан Вараннинг «МЮ»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарга муносабат билдирди 

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа ҳимоячиси Рафаэль Вараннинг «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.

«Варан бошқа клубга сотилмайди. Бу фақат менинг эмас, клубнинг ҳам фикри. Рафаэль жамоамизнинг бир бўлаги. Уни қўйиб юбориш ниятимиз йўқ. Ўз вақтида уни «Реал»га ўтишга кўндириш бахти насиб қилганди. 

Клубнинг позицияси, мураббий ва жамоанинг фикри бир хил – «Реал» Варанни ҳеч қаерга қўйиб юбормайди. У «Реал» учун жуда муҳим футболчи», - дейди Зидан As ҳақида фикр билдириб.

Аввалроқ, «МЮ» ёзги трансфер ойнасида Рафаэль Варанни ўз сафига қўшиб олиш учун футболчининг вакиллари билан алоқага чиққани ҳақида хабар қилинган эди.

Маълумот учун, 27 ёшли франциялик ҳимоячи 2011 йилдан буён Мадрид клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар