21.11.2020 17:47
6965
Шомуродов «Удинезе»га қарши ўйинга тайёр

Ўзбекистон миллий жамоаси форварди Элдор Шомуродов Италия А Серияси 8-тури доирасидаги «Удинезе»га қарши учрашувда «Женоа»га ёрдам беришга тайёр, дея ёзмоқда Fantacalcio.it сайти.

Манбанинг хабар беришича, жароҳатидан кейин уч ҳафта давомида тикланиш жараёнини ўтказган Элдор Шомуродов жамоанинг сўнгги машғулотларида анча фаол ҳаракат қилган. Генуяликларнинг асосий форварди Марко Пьяца жароҳат олгани сабабли бош мураббий Роландо Маран хорватиялик 25 ёшли форвард ўрнига Элдор Шомуродовни асосий таркибга тушириши кутилмоқда. Якшанба кунги баҳсда «Женоа»нинг ҳужум чизиғи Пандев – Шомуродов жуфтлигидан иборат бўлиши тахмин қилинган.

Маълумот учун, А Серия 8-тури доирасидаги «Удинезе» - «Женоа» баҳси 22 ноябрь, якшанба куни соат 22:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар