21.11.2020 08:19
2544
Пирло: «Мослашиш даври тугади. Рождествогача 10та финал кутиб турибди»

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло А Сериянинг 8-туридан ўрин олган «Кальяри»га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдирди.

«Кальяри»га қарши принципиал ўйин бўлади. Чемпионат аллақачон бошланган, мослашиш даври тугади. Рождествогача 10та ўйинимиз бор ва буларнинг барчаси финал кабидир. Жамоанинг жанговар руҳини кўришни истайман. Натижаларга эришиш учун кўп ҳаракат қилишимиз керак», – дея Пирлонинг сўзларини келтиради Tuttosport.

«Ювентус» – «Кальяри» ўйини бугун, 21 ноябрь куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 00:45да бошланади. 7-турдан сўнг Турин клуби 13 очко билан 5-ўринни, «Кальяри» эса 10 очко билан 11-поғонани эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар