21.11.2020 22:37
2506
Лэмпард: «5 дақиқалик пешқадамликдан хурсанд бўлмайман. АПЛ шафқатсиз»

«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард АПЛнинг 9-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га (2:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Дастлабки 20 дақиқа жуда зўр ўйнадик, ўйинни назорат қилдик ва тўпга эгалик қилдик. Кескинлик бўлмаганда паслар билан ўйнаш жуда осон бўлди. Аммо вазият яратишда давом этишимиз ва жарима майдончасига киришга ҳаракат қилишимиз керак эди.

Яхши ўйнадик. Энг муҳими – натижа, чунки АПЛ мураккаб ва шафқатсиз. Йигитлар кўрсатмаларни бажаришди ва бундан жуда хурсандман. Турнир жадвалидаги 5 дақиқалик пешқадамликдан хурсанд бўлмайман. Мавсум узоқ», – дея Лэмпарднинг сўзларини келтиради BBC Sport.

Эслатиб ўтамиз, «Челси» ғалабадан сўнг очколарини 18тага етказиб, 1-ўринга кўтарилиб олди. Лекин кўплаб етакчи жамоалар ўз ўйинларини энди ўтказишади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар