21.11.2020 22:15
4407
Ла Лига. «Реал» «Вильярреал» билан ўйинда очко йўқотди

Испания Ла Лигаси 10-тури доирасида «Реал» сафарда «Вильярреал»га қарши майдонга тушиб, ғалабани қўлдан чиқарди.

Учрашувнинг 2-дақиқасида Мариано Диас ҳисобни очган бўлса, 76-дақиқада Куртуанинг жарима майдони ичидаги қўполлиги туфайли мадридликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. 11 метрлик жарима тўпига яқинлашган Жерар Морено мувозанатни тиклади – 1:1.

Якунда ҳисоб ўзгармади ва «Реал» кетма-кет иккинчи учрашувда очко йўқотиб, очколари сонини 17тага етказган ҳолда 4-ўринда қолди. «Вильярреал» эса 19 очко билан 2-ўринда қолди. 

Ла Лига. 10-тур
Вильярреал – Реал Мадрид 1:1
Голлар
: 0:1 – 2 Мариано Диас, 1:1 – 76, пенальти Жерар Морено.
Вильярреал – Асенхо, Альбиоль, Пау Торрес, Марио Гаспар (Пенья, 89), Педраса (Пино, 61), Тригерос (Эступиньян, 61), Парехо, Иборра, Мойсес Гомес (Кубо, 89), Бакка (Чуквуэзе, 61), Жерар Морено.
Реал Мадрид – Куртуа, Менди, Варан, Начо, Карвахаль, Эдегор (Иско, 65), Кроос, Васкес, Модрич, Азар (Винисиус Жуниор, 65), Мариано Диас (Асенсио, 85).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар