21.11.2020 20:00
2271
Теглар
«Челси» сўнгги 5 ўйинда умумий 16:1 ҳисобини қайд этди

Англия Премьер-лигаси 9-тури доирасида «Челси» сафарда «Ньюкасл»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Натижада, «Челси» ҳозирча 18 очко билан «Лестер»ни тўплар нисбатига кўра ортда қолдириб, 1-ўринга кўтарилди.

Ушбу ғалаба Лондон клубининг барча турнирлардаги кетма-кет 5-ғалабаси бўлди. Эътиборлиси, Фрэнк Лэмпард шогирдлари охирги 5та ўйинда жами 16:1 ҳисобини қайд этишди.

«Челси»нинг сўнгги 5 ўйиндаги натижаси:
ЕЧЛ. Краснодар – Челси – 0:4
АПЛ. Бернли – Челси – 0:3
ЕЧЛ. Челси – Ренн – 3:0
АПЛ. Челси – Шеффилд – 4:1
АПЛ. Ньюкасл – Челси – 0:2.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар