07.11.2020 18:49
3296
Сульшер: «АПЛ раҳбарияти бизни менсимайди. Тақвим адолатсиз тузилган»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Англия чемпионатининг 8-туридан ўрин олган «Эвертон»га (3:1) қарши баҳсдан кейин Премьер-лига раҳбариятини танқид қилди.

«АПЛ раҳбарияти жамоамизни менсимайди. Чоршанба куни кечқурун Чемпионлар Лигаси доирасида Туркияда ўйин ўтказган клубга шанбада «Эвертон» билан бахсни белгилаш мумкинми? Бу кулгили.

Масалан, «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити». Бу икки жамоа сешанба куни ўйнаган ва энди якшанбада бир-бирларига қарши майдонга тушишади. Бундай тақвим учун ким жавобгар? 

Тушунишимиз керакки, пандемиядан сўнг футболчилар нафақат жисмоний томондан, балки руҳий томондан ҳам чарчаган. Олдинги баҳсдан 3 кун ўтмай, бундай муҳим ўйинни қўйиш адолатданми? Шу туфайли бугун Люк Шоуни йўқотдик.

Футболчилар қойилмақом ўйнашди. Кавани тобора яхшиланмоқда», – дея норвегиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар