05.11.2020 21:41
5489
Сульшер истеъфо ҳақида гапиришдан бош тортди

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ бермади. 

Эслатиб ўтамиз, клубнинг асосий танқидчиларидан бири бўлган, собиқ сардор Рой Кин «Истанбул»дан (1:2) учралган мағлубиятдан сўнг футболчилар Сульшерни истеъфога чиқаришга ҳаракат қилишаётганини айтганди.

«Киннинг сўзларига изоҳ беришдан бош тортаман. Фикрлар ҳар доим мавжуд. Истеъфо ҳақида гапиришга ҳали эрта.

Кучли бўлишим керак. Клуб мени танлади ва мен ўз ишимни қилишда давом этаман. Мураббийлар штаби билан натижаларга эришиш учун ҳаракат қиламиз. 

Сўнгги икки ўйиндаги мағлубият ҳақиқий зарба бўлди. Вазиятдан чиқиб кетишнинг ягона йўли шанба кунги «Эвертон» билан муваффақиятли ўйиндир», – дея Сульшернинг сўзларини келтиради ESPN.

Маълумот учун, «МЮ» сўнгги уч ўйининг иккитасида мағлубиятга учради.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар