04.11.2020 11:28
2619
Гасперини: «Ливерпуль»дан қўрқмагандик, лекин рақиб бизни шиддати билан енгди»

«Аталанта» устози Жан-Пьеро Гасперини ЕЧЛнинг 3-туридан ўрин олган «Ливерпуль» (0:5) билан ўйиндан кейин  фикрларини билдирди.

«Яхшилаб ўйлаб кўришимиз керак. Бундай мағлубиятга ўтган мавсумда ҳам учраган эдик («Манчестер Сити», 1:5). 

Жамоалар ўртасида чиндан ҳам катта фарқ мавжуд эди. Тактика ва тизим ҳақида ўйлашимиз керак. Акс ҳолда, ҳаммаси сезиларли даражада мураккаблашади.

«Ливерпуль»дан қўрқмагандик, чунки ушбу ўйинга иккита энг яхши натижадан сўнг келдик. Чиндан қўрқув йўқ эди. Афсуски, рақиб бизни шунчаки ўз шиддати билан енгди. Буни А Серияда ҳам кўряпман: аввалгидек шиддатли ўйнамаяпмиз. Бироз қўшишимиз керак.

«Аякс» (2:2) билан баҳсда ҳам огоҳлик қўнғироғи бўлганди. Аммо унда ҳисобни тенглаштира олгандик ва, эҳтимол, ғалабага лойиқ эдик. Лекин «Ливерпуль» умуман бошқа даражада. Бундан сабоқ олишимиз керак.

Ҳар 3 кунда ўйинлар бўлса, Чемпионлар Лигасида ўйнаш қийин. Шунингдек, бизни А Серияда ҳам қийин беллашувлар кутмоқда. «Ювентус», «Интер» ва «Лацио»га ҳам оғир. Еврокубокларда ўйнаётган жамоалар бардошли бўлиши керак», – дейди мутахассис Sky Sport Italia. эфирида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар