03.11.2020 10:46
3032
«МЮ» ҳимоячиси машғулотларга қайтди

Ҳимоячи Алекс Теллес «Манчестер Юнайтед» машғулотларига қайтди. Манкунианликлар устози Оле-Гуннар Сульшер ўтган ҳафта Теллесда коронавирус аниқланганини айтганди.

27 ёшли бразилиялик «Юнайтед»нинг «Челси», «Лейпциг» ва «Арсенал»га қарши сўнгги учта ўйинини ўтказиб юборди. Ҳимоячи ЕЧЛ 3-тури доирасида «Истанбул» билан баҳсда майдонга тушиши эҳтимолдан йироқ, чунки у жамоа билан деярли икки ҳафтадан бери машғулот ўтказмади, деб ёзади Manchester Evening News.

Теллес 7 ноябрь куни АПЛ доирасида «Эвертон»га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин. Бундан ташқари у Бразилия миллий жамоасига ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Венесуэла ва Уругвай билан ўйинлар учун чақирилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар