02.11.2020 11:07
5179
Пирло: «Ювентус» Роналдуни кутган эди»

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло А Cериянинг 6-туридан ўрин олган «Специя»га (4:1) қарши баҳcдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Яхши ўйнадик. Биринчи бўлимдаёқ масалани ҳал қилишимиз керак эди, чунки кўп имкониятларга эга бўлдик. Агар гол ура олмасангиз, ҳар қандай рақибга қарши ўйинда очко йўқотишингиз хавфи бор.

Ғалаба қозонишни хоҳладик ва Роналду бизга ёрдам берди. Криштиану формасини тикламоқда, биз уни кутган эдик.

Кучайиб боряпмиз. Баъзи ўйинчилар жароҳатдан қайтишмоқда. Машғулотларда ўрганганларимизни аста-секин ўйинларда ҳам кўрсатамиз», – дея Пирлонинг сўзларини келтиради Football Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар