«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло коронавирусдан соғайган ҳужумчи Криштиану Роналдунинг «Специя» билан ўйинда асосий таркибда майдонга тушиши даргумонлигини айтди.
«Кўп эҳтимол билан Криштиану асосий таркибда майдонга тушмайди. У биз билан эканлиги муҳим. У уйида машғулот ўтказди, аммо бу майдондаги каби эмас.
Афсуски, де Лигт яна бир неча ҳафтани ўтказиб юборади. Бу – елка операциясидан кейин шифокорнинг тавсияси. У жамоа билан машғулот олиб боради, лекин тикланиши учун вақт керак.
Бонуччи ўйнайди. Гарчи у кеча индивидуал тарзда машғулотлар ўтказган бўлса-да, ўзини яхши ҳис қилмоқда. Кьеллини ҳали тайёр эмас, у Туринда қолди», – дея Пирлонинг сўзларини келтиради Football Italia.
Маълумот учун, «Специя» – «Ювентус» ўйини бугун, 1 ноябрь куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 19:00да старт олади.