31.10.2020 12:09
1813
Сульшер: «5 ўйинчи алмаштиришга рухсат берилмаганига тушунмаяпман. Бу – тарихдаги энг қийин мавсум»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер АПЛда 5 ўйинчини ўзгартириш бекор қилинганига ўз муносабатини билдирди.

«Клублар нега қарши овоз беришганини тушуна олмаяпман. Футболчилар ҳақида ўйлашимиз керак. Бу – тарихдаги энг қийин мавсум.

Клубнинг бу қоидадан бош тортишига сабаб кўрмаяпман. Қарорни ўзгартириб, футболчилар, уларнинг руҳий ва жисмоний саломатлиги ҳақида ўйлашимиз керак. 

Ягона оқилона ечим – уларга бироз кўпроқ дам бериш. Премьер-лигада аллақачон кўпчилик жароҳат олган. Мен 5 нафар ўйинчи алмаштириш тарафдориман», – дея Сульшернинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Эслатиб ўтамиз, АПЛда пандемия сабабли ўтган мавсум рестартида  5 ўйинчи ўзгартиришга рухсат берилган эди. Кейин клубларнинг кўпчилиги янги мавсум олдидан ушбу қоидага қарши чиқишди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар