31.10.2020 09:45
2184
Клопп ва Гвардиола АПЛдан 5 ўйинчи алмаштиришга яна рухсат беришни сўрашмоқда

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп Англия Премьер-лигаси раҳбарияти ўйинчилардаги жароҳат хавфини камайтириш учун 5та алмаштиришга яна рухсат беришни ўйлаши керак, деган фикрда.

«5 ўйинчи ўзгартириш масаласи яна кун тартибида бўлиши керак, аммо бу ҳозирги тизим туфайли амалга ошади, деб ўйламайман. Шубҳасиз, «Челси», «Юнайтед», «Сити», «Ливерпуль», «Тоттенҳэм», «Юнайтед», «Арсенал» ва «Лестер» каби жамоаларда жароҳат бўлганида, бу ҳеч кимга ёрдам бермайди. Клубларда овоз бериш ҳуқуқи йўқ. Тизим шундай», – дея Клоппнинг сўзларини келтиради Goal.

«Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиола ҳам ҳамкасбининг фикрига қўшилди ва 2019/20 йилги мавсум билан таққослаганда мушаклардан олинган жароҳатлар 47 фоизга ошганини таъкидлади.

«Бу маълум жамоаларнинг устунлиги билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Футболчилар ҳар 3 кунда ўйнаганда қийналишади. Нима учун барча лигаларда 5 ўйинчи алмаштиришга рухсат-у, бизда йўқ? Биз футболчиларимизни ҳимоя қила олмаймиз. 

Статистика барчаси ҳақида гапиради. Футболчилар аввалги ўйин тугул, ўтган мавсумдаги баҳслардан сўнг ўзларига келишмаган. Мантиқсиз. Бундай қарорларга ким овоз беради? Ким бўлишидан қатъи назар футболчиларни ҳимоя қилиши керак», – дейди Гвардиола.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар