29.10.2020 15:13
7392
Вьери: «Барса» «Юве» дарвозасига 6-7та гол уриши мумкин эди. Бу бошқа даражадаги жамоа»

Италия миллий жамоаси собиқ форварди Кристиан Вьери «Ювентус»нинг «Барселона»га қарши ўйини борасида фикрини билдирди.

«Барселона» «Ювентус»га қарши ажойиб ўйин намойиш этди ва Турин клуби футболчиларини майдонда пайқамагандек тўп сурди. Улар «Юве» дарвозасига бемалол 6-7та гол киритишлари мумкин эди. «Барса» «Юве» олдида бошқа даражадаги жамоа сифатида гавдаланди. Уларнинг «Реал»га қандай мағлуб бўлгани мени ҳайрон қолдирмоқда. Чунки «Барса» Туриндаги ўйинда мағлуб этиб бўлмас жамоадек кўринди. Мухлислар бундай баҳсни стадиондан туриб кузатишлари керак эди», — дея Вьерининг сўзларини келтирмоқда CBS Sports.

Маълумот учун, «Барселона» ушбу ғалабадан кейин 6 очко билан гуруҳда пешқадамга айланган бўлса, «Ювентус» 3 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар