29.10.2020 13:03
3832
Тухель жароҳат олган Неймарнинг ҳолати ҳақида гапирди

«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Томас Тухель Чемпионлар лигаси 2-тури доирасидаги «Истамбул Башакшеҳир» (2:0) жамоасига қарши ўйинда жароҳат олиб майдонни эрта тарк этган Неймарнинг аҳволи ҳақида гапирди

Парижликларнинг бразилиялик форварди ўйиннинг 26-дақиқасида жароҳат олиб, майдонни тарк этганди.

«Жароҳати сабабли уни ўзгартиришга мажбур бўлдим. Парижга қайтгач, футболчимиз ҳолатига ташхис қўйилади. Неймар билан гаплашганимда кучли оғриқ йўқлигини, аммо ўзини ноқулай сезаётганини айтди. Зич тақвим туфайли Неймар бир неча ўйинни ўтказиб юбориши мумкин, аммо аниқ фикр билдириш қийин. Жароҳат оёқ мушаклари билан боғлиқ. Умид қиламанки, бу жиддий жароҳат эмас», - дея Тухелнинг сўзларини келтирмоқда  Goal.

Маълумот учун, «ПСЖ» Туркиядаги ғалабаси эвазига «H» гуруҳида «МЮ»дан кейинги 2-ўринга чиқиб олди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар