29.10.2020 09:36
2170
Сульшер: «Лейпциг» бизни анча терлашга мажбур қилди. Рэшфорд ўйинга катта таъсир ўтказди»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ЕЧЛнинг 2-туридан ўрин олган «Лейпциг»га (5:0) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Решфорд захирадан тушиб, яхши ўйнади ва ўйинга катта таъсир кўрсатди. Бироқ бунга жамоанинг қолган футболчилари замин яратиб беришди.

«Лейпциг» бизни анча терлашга мажбур қилди. Юқори босим, интенсивлик. Биз ҳақиқатан ҳам қаттиқ ишлашимиз керак эди. Ғалаба қозонаётганингизда эркин ҳудудлар бўлади. Бундан фойдаландик.

Бугунги таркибни танлашда якшанба кунги ўйинни («Арсенал» билан) ўйладик. АПЛдаги баҳсларга ҳам тайёр бўлишимиз керак. Бошқалардан кам ўйин ўтказдик, шунинг учун тезроқ очколар тўплашимиз керак», – дея Сульшернинг сўзларини келтиради BT Sports.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар