29.10.2020 08:24
4378
Рэшфорд – Чемпионлар Лигасида захирадан майдонга тушиб, хет-трикка эришган бешинчи ўйинчи

«Манчестер Юнайтед» ЕЧЛнинг 2-турида «Лейпциг»ни (5:0) йирик ҳисобда маълуб этди.

Манкунианликларнинг 3та голига Маркус Рэшфорд муаллифлик қилди. Ҳужумчи 64-дақиқада Мэйсон Гринвуд ўрнига майдонга тушганди.

Gracenote Sports'нинг ёзишича, Рэшфорд ушбу турнирда захирадан майдонга тушиб, хет-трик қайд этган бешинчи футболчига айланди. Эътиборлиси, 22 ёшли форвард бунинг учун бошқаларда камроқ вақт сарфлади – 27 дақиқа.

Турнир тарихида бундай натижага Килиан Мбаппе («ПСЖ», 2019 йил), Хосеба Льоренте («Вильярреал», 2008), Валтер Пандиани («Депортиво», 2001) ва Уве Реслер («Кайзерслаутерн», 1998) эришганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар