29.10.2020 16:50
3001
Равшан Эрматов УЕФA вакили билан учрашди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси УЕФA билан ўзаро тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйган. Мана шу ҳамкорлик доирасида УЕФA техник консултанти Рожер Мейхри юртимизга ташриф буюрди, дея хабар бермоқда ЎФА расмий сайти.

«Ташриф давомида УЕФA вакили Ўзбекистондаги ҳудудий футбол ассоциацияларининг ҳар бир йўналиш бўйича олиб бораётган фаолиятини атрофлича ўрганиш, юртимиздаги мураббийлар иш фаолияти ва тажрибасини таҳлил қилиш ҳамда тажриба алмашиш, техник директор лавозимига номзодларга қўйиладиган талаб ва тавсиялар бўйича маълумот бериш каби вазифаларни мақсад қилган.

Куннинг биринчи ярмида Рожер Мейхри Ўзбекистон футбол ассоциациясида бўлди. ЎФA раҳбарияти билан учрашувда УЕФA билан ҳамкорликда Ўзбекистонда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар дастури муҳокама қилинди.

УЕФA техник консултанти Ўзбекистонда деярли 20 кун давомида мамлакатимизнинг барча вилоятларида бўлиб, жойлардаги футбол билан боғлиқ вазиятни ўрганиб чиқиш ҳамда ўз хулоса ва таклифларини тақдим етишни режа қилган», - дейилади хабарда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар