29.10.2020 08:20
3227
Пирло: «Бундай ўйинлар ўсишимизга ёрдам беради»

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло ЕЧЛ 2-туридан ўрин олган «Барселона»га (0:2) қарши ўйиндан кейин фикрларини билдириб ўтди.

«Футбол ўйнашни биладиган ва ривожланишда биздан олдинда бўлган жамоага қарши қийин ўйин бўлишини билардик. Уларда бу турнирда юқори даражада ўйнашга одатланган футболчилар бор. Бизда эса кўпчилик Чемпионлар Лигасидаги иккинчи ўйинини ўтказди.

Ўйлашимча, бу баҳс ўсишимизга ёрдам беради. Умид қиламанки, баъзи асосий ўйинчилар тез орада таркибга қайтишади. Бир хил таркиб билан кетма-кет ўйинлар ўтказиш қийин.

Артур, Бентанкур ва Рабьо каби яримҳимоячилар ҳали жуда ёш. Аммо барчамиз кучли бўлишни истаймиз ва имкон қадар тезроқ «Барселона» каби клублар билан тенг даражада ўйнашни бошлаймиз», – дея Пирлонинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар