29.10.2020 09:44
3158
«Моуриньонинг борлиги ўйинчиларга ишонч бағишлайди» – Невилл «Тоттенҳэм»нинг АПЛда ғолиб бўлишга имкониятларини баҳолади 

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл «Тоттенҳэм»нинг АПЛда ғолиб бўлиш имкониятлари ҳақида гапирди.

«Кейн «Тоттенҳэм»нинг ютуқларга эришиши мумкинлиги ҳақида гапирганда, Англия Лига Кубоги ёки Англия Кубогини назарда тутмаган. У АПЛ ёки Европа Лигаси ҳақида гапирган.

Менимча, улар Премьер-лигада ғолиб чиқишга қодир эмаслар. Аммо ўйинчилар Моуриньони ақлга сиғмайдиган совринларни ютишга қодир деб ўйлашлари мумкин.

«Тоттенҳэм» ёзда бошқа грандлар қаторида трансферларга кўп пул сарфлашини кутмагандим. Моуриньо – «Тоттенҳэм» раҳбариятидан пул талаб қила олган ягона мураббий. Энди «шпорлар» чемпионлик учун курашишга қодир таркибга эга.

Уларда ҳужум чизиғида ақл бовар қилмайдиган футболчилар бор, лекин «шпорлар» чемпионликни қўлга кирита олишмайди, деб ўйлайман. «Челси», «МЮ», ва «Арсенал»ни мағлуб этиб, учинчи ўринни эгаллаш ҳам ажойиб ютуқ бўларди. Мавсум бошида уларни кучли тўртликка қўшмаган эдим, аммо энди киритдим. Улар сўнгги ҳафталарда фикрларимни сезиларли даражада ўзгартиришди.

Моуриньонинг «Тоттенҳэм» билан АПЛда ғолиб бўлиши ақлга сиғмайдиган бўлиб кўринади, аммо унинг борлиги футболчиларга ишонч бағишлайди. Чунки Жозени қизиқтирадиган ягона нарса – ғалаба. У ютуқ учун ҳамма нарсани қилади ва бу – футболчиларган керак бўлган менталитет», – дея Невиллнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар