29.10.2020 12:09
9914
Месси Чемпионлар лигасида тарихий натижа қайд этди

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ЕЧЛ 2-тури доирасида «Ювентус» дарвозасига гол уриб, тарихий натижа кўрсатди, дея ёзмоқда УЕФА расмий сайти.

Аргентиналик 33 ёшли форвард ўйиндаги голи билан Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 70та гол урган илк футболчига айланди. Бунгача ҳеч бир футболчи бу натижани қайд этмаган.

«Ювентус» «Барселона»га 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраган баҳсда Усмон Дембеле ва Лионель Мессининг голлари Каталония клубига кетма-кет 2-ғалабани тақдим ва 6 очко билан гуруҳ пешқадамига айланиб олиш имконини берди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар