29.10.2020 17:59
11721
Лэмпард Месси ва Роналдуни таққослаб, Лионельни танлаши сабабини айтди

«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ва «Барселона» форварди Лионель Мессини ўзаро таққослаб, қайси футболчини танлашини айтди.

«Месси ёки Роналду? Жуда қийин савол! Мен улар орасидан Мессини танлайман. Чунки уни туғма иқтидор соҳиби деб биламан. Аммо Роналдунинг ўз устида ишлаб, эришган натижалари шунчаки ажойиб», - дейди Лэмпард.

Маълумот учун, Лэмпард футболчилик фаолиятида «Челси» сафида Роналду ва Мессига қарши майдонга тушган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар