29.10.2020 09:34
2613
Лэмпард: «Ҳимоядан мамнунман. Абрамович ўз мамлакатидаги ғалабадан хурсанд бўлади, деб ўйлайман»

«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ЕЧЛнинг 2-туридан ўрин олган «Краснодар» (4:0) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Краснодар» жуда яхши ўйнади, босим ўтказди. Кучли рақиб. Табиийки, улар хафа бўлишлари мумкин, биз эса хурсандмиз.

Ҳимоядан жуда мамнунман. Гол ўтказиб юбормадик. Рюдигернинг маҳоратига шубҳам йўқ. аммо биз барча ҳимоячиларни майдонга тушира олмаймиз, шунинг учун танлов қилишимиз керак. 

Зиёш? У март ойидан бери биринчи марта асосий таркибда ўйнади. Машғулотда кўраётганларимиз ажойиб трансфер қилганимизга ишонтирмоқда. У гол уради, пас беради. Бугун ҳам яхши ҳаракат қилди.

Жоржиньонинг пенальтини амалга ошира олмагани? У пенальтиларни мукаммал тепади. Статистика бу ҳақда гапиради. Бир-икки хато ҳеч нимани англатмайди. У билан хатолари ҳақида гаплашиб олдик.

Абрамович? («Челси» хўжайини) Унинг ўйинга келганлигини билардим. Бундан хурсандмиз, унинг қўллаб-қувватлашини ҳис этамиз. Ўйиндан олдин бир-биримизни кўрмадик, ёрдамчиларим у билан мулоқот қилишди. У ўз мамлакатидаги ғалабадан мамнун бўлади, деб ўйлайман», – дея Лэмпарднинг сўзларини келтиради Sports.ru.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар