29.10.2020 08:18
3026
Куман: «Мавсумдаги энг яхши ўйинимизни ўтказдик»

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман EЧЛнинг 2-туридан ўрин олган «Ювентус» (2:0) билан ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Вазиятлар яратиш ҳар доим жуда муҳим. Ўйин устунлигимиз остида ўтди. Натижа адолатли.

Бизга вазиятлардан юқори даражада фойдаланиш етишмади. Ўйин ғолиби ҳақидаги савол анча олдин олиб ташланиши керак эди. 

Гризманнинг омади чопмади, гарчи унинг зарбалари мукаммал берилган бўлса ҳам. У ишлашда давом этиши керак, голлар келади.

Жамоа ўзига ишонишини намойиш этди. Кучли рақиб билан баҳсда характеримизни намойиш этдик. Бартомеунинг кетиши ҳақидаги қарори жамоага таъсир қилмади. Бу мени безовта қилмайди. Бор эътиборимизни футболга қаратганмиз, қолганлари ўзимизга боғлиқ эмас.

Ажойиб ўйин. Хурсандман. Бу – бошқарувимдаги «Барса»нинг мукаммаликка энг яқин ўйини. 

Лео Месси билан муносабатларим ҳеч қачон қийин бўлмаган. Ўйин охирида унга аввалроқ гол уриши кераклигини айтдим», – дея Куманнинг сўзларини келтиради Маrca.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар