29.10.2020 14:19
7772
Акмал Холматовнинг ўғли «Пахтакор» сафида дебют ўйинида гол уриб, отасининг натижасини янгилади

«Пахтакор» футбол академияси тарбияланувчиси Диёр Холматов асосий жамоа учун биринчи ўйинидаёқ рақиб дарвозасини ишғол қилди.

«Суперлига 21-тури доирасида 28 октябрь куни Муборакда «Машъал»га қарши беллашувда асосий таркибдаги дебютини ўтказган яримҳимоячи майдонга тушганига 8 дақиқа бўлганда қанотдан Сидиқов оширган тўпни жуда чиройли зарба билан дарвозага йўллашга муваффақ бўлди. Холматов 18 ёш 98 кунлигида гол муаллифига айланиб, дебютини нишонлади.

Қайд этиш жоиз, Диёр ўз вақтида «Нефтчи» ва «Пахтакор»даги ажойиб ўйинлари билан ишқибозлар меҳрини қозонган тожикистонлик яримҳимоячи Акмал Холматовнинг ўғлидир», - дейилади клуб хабарида.

Эътиборлиси, Диёр 18 ёш 98 кунлигида Суперлигада дебютини ўтказиб, отасининг натижасини янгилади. Акмал Холматов 1996 йил «Нефтчи» сафида 20 ёш-у, 16 кунлигида Олий лигада дебютини ўтказган. Ўша ўйинда «Нефтчи» Фарғонада Марғилоннинг «Атласчи» жамоаси устидан 4:3 ҳисобида зафар қучган.

Маълумот учун, 2020 йил «Пахтакор» сафида Суперлигада майдонга тушган 23 ўйинчидан 12 нафари клуб академияси тарбияланувчилари ҳисобланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар