28.10.2020 23:50
3981
Теглар
Кроос: «Бавария»да сафар ўйинларидан сўнг зиёфат бўларди. Бу одатни ёқтирмасдим»

«Реал» яримҳимоячиси Тони Кроос «Бавария»даги бир одат ҳақида гапирди.

«Реал»да ўйинлардан кейин дарҳол уйга қайтишингиз мумкин.  Мюнхенда ҳаммаси бошқача эди. «Бавария»да сафар ўйинларидан сўнг доим зиёфат ташкил қилинарди. Бу ачинарли эди.

Базмдан сўнг сиз ҳеч нарса қилишни хоҳламайсиз. Ростини айтсам, бу доим жаҳлимни  чиқарарди. «Реал»да бундай ишлар яхши ташкил этилганидан мамнунман», – дея Крооснинг сўзларини келтиради Einfach Mal Luppen.

Маълумот учун, яримҳимоячи  «Бавария»да 2007 йилдан 2014 йилгача ҳаракат қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар