26.10.2020 12:20
1558
Рожерс: «Ғалабага лойиқ эдик. Варди жаҳон даражасидаги ўйинчи эканлигини кўрсатди»

«Лестер» бош мураббийи Брендан Рожерс АПЛнинг 6-туридан ўрин олган «Арсенал»га (1:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Йигитлар ажойиб ўйин намойиш этишди. Юқори даражадаги футболчиларга қарши ўйинлардаги ғоямиз – уларни бўш жойдан маҳрум қилиш. Йигитлар буни жуда яхши бажаришди.

Вардини иккинчи бўлимда дарҳол майдонга туширишни режалаштиргандик. У Ундернинг фантастик узатмасидан сўнг гол урди. Варди – катта футболчи. У энг яхши ўйинларда натижа беради. Бу унинг қандай савияда эканлигини кўрсатади. У – жахон даражасидаги ўйинчи. Унинг бу ерда эканлигидан бахтиёрман.

Ғалабага лойиқмиз. «Лестер» яхши жамоага қарши ўйинда хотиржам ҳаракат қилиб, гол ўтказмади.

Бу – ажойиб туйғу. Чунки 47 йилдан сўнг «Арсенал» майдонида ғалаба қозондик. Мухлислар стадионда бўлишларини ва бундан завқ олишларини истардик», – дея Рожерснинг сўзларини келтиради BBC.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар