26.10.2020 12:18
2431
Артета: «Голимиз нега бекор қилинганини билмайман»

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета АПЛнинг 6-туридан ўрин олган «Лестер»га (0:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биринчи бўлимда ўйинни тўлиқ назорат қилдик ва «Лестер»ни ҳар томонлама чекладик. Ҳар бир тўпни ютдик, бир нечта имкониятлар яратдик ва гол урдик. Голимиз нега бекор қилинганини билмайман.

«Лестер» иккинчи бўлимда хатони кутиб, янада чуқурроқ ҳимояланди. 

Жуда хафаман. Биринчи бўлимда барчаси бизнинг қўлимизда эди. 10 киши ҳимояланганда бўш ҳудуд топиш қийин. Аммо бу ўйинни яхшироқ якунлашимиз керак эди», – дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради BBC Sport.

Эслатиб ўтамиз, ўйин бошида «тўпчилар» ҳужумчиси Александр Ляказетт бурчак зарбасидан сўнг тўп киритди, аммо Гранит Жакадаги пассив офсайд туфайли гол бекор қилинди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар