25.10.2020 10:45
3219
Роналду «Реал»дан кетганидан бери Месси «Эл Класико»да гол ура олмаяпти

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лиганинг 7-туридан ўрин олган «Реал»га (1:3) қарши ўйинда тўп кирита олмади.

Аргентиналик футболчи сўнгги 3 мавсумдан бери мадридликлар дарвозасини ишғол қила олмаяпти. Унинг «Эл Класико»даги қуруқ ўйинлари сони 6тага етди.

Месси сўнгги бор «Реал» дарвозасига 2018 йил 6 майда гол урган. 2:2 ҳисоби билан якунлаган баҳсда Криштиану Роналду ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйганди. Шундан сўнг португалиялик форвард «Ювентус»га ўтган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар