25.10.2020 14:08
9682
Роналду Нурмагомедовни табриклади

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовни Жастин Гэтжи устидан қозонган ғалабаси билан табриклади.

«Табриклайман, дўстим! Отанг сен билан фахрланган бўларди!» — дея ёзади португалиялик форвард Instagram’даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедов Гэтжи билан жангда чемпионлигини ҳимоя қилиб, фаолиятидаги 29-ғалабасига эришди. Ушбу жангдан кейин россиялик спортчи фаолиятини якунлаганини маълум қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар