25.10.2020 09:46
5120
Рамос: «Ҳаққоний пенальти. Сакрамоқчи бўлганимда Лангле ушлаб олди»

«Реал» химоячиси Серхио Рамос Ла Лиганинг 7-туридан ўрин олган «Барселона» (3:1) билан баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Иккала жамоа ҳам ҳимояда кучли эди, бўш ҳудуд кўп эмасди. Гол урдик, улардан тўпни тортиб олдик. Бундай вазиятларда «Барселона» қийналади. Умуман олганда жуда яхши. Бугун жамоа мақсадларига мос ҳаракат қилди.

Танқидлар бизга таъсир қилмаслиги керак. Ўз йўлимизда кетишимиз зарур.

Пенальти? Ҳаққоний берилди. Сакрамоқчи бўлганимда Лангле ушлаб олди. Бу аниқ. Тўғри қарор қабул қилган ҳакамни (Хуан Мартинес Мунуэра) муҳокама қилиш адолатдан эмас», – дея Рамоснинг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар