25.10.2020 15:07
9614
«ПСЖ» Мбаппе ўрнига Роналдуни таклиф қилмоқчи

«ПСЖ» ёзги трансфер ойнасида «Ювентус» форварди Криштиану Роналдуни ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея ёзади Don Balon.

Манбанинг хабарига кўра, Париж клуби жамоани тарк этиб, «Реал»га ўтмоқчи бўлаётган Килиан Мбаппега ўринбосар сифатида айнан Роналду номзодини кўриб чиқмоқда. «ПСЖ» 35 ёшли форвард учун Турин клубига 70 миллион евро беришга тайёр.

Қайд этилишича, Криштиану ҳам чемпионликни қўлга киритиш нисбатан осонроқ бўлган Франция чемпионати вариантини кўриб чиқмоқчи. У тез орада клубдаги келажагини муҳокама қилиш учун бош мураббий Андреа Пирло билан бир стол атрофида гаплашиб олмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 2018 йилнинг ёзида «Реал»дан «Ювентус»га ўтганди. Италиядаги ўтган икки йил давомида футболчи жамоаси билан икки карра А Серия ғолиби ва Суперкубок соҳибига айланганди. Роналдунинг амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар