25.10.2020 16:58
9799
Пирло Роналдунинг ҳолати ҳақида гапирди

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло А Серия 5-тури доирасидадаги «Верона»га қарши ўйин олдидан Роналду ҳақида гапирди.

«Бизда тикланиш учун етарлича вақт бўлди. Кьеллини бир неча кунга сафдан чиқди, қолган футболчилар ихтиёримизда. Роналду масаласида янгилик йўқ. У ўзини яхши ҳис қилаяпти. Криштиану навбатдаги тестдан ўтди, қачон янгилик бўлса эълон қиламиз», - дейди туринликлар бош мураббийи Tuttomercatoweb сайтига.

Аввалроқ, 35 ёшли футболчининг коронавирусга топширган иккинчи тести ҳам мусбат чиққани ҳақида хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар