25.10.2020 10:43
3283
Лэмпард: «Тоза пенальти берилмади. Ҳакам вазиятни мониторда кўриши керак эди»

«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард АПЛнинг 6-туридан ўрин олган «МЮ» (0:0) билан ўйинда жамоаси фойдасига пенальти берилмаганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, баҳснинг биринчи бўлимида «МЮ» ҳимоячиси Ҳарри Магуайр жарима майдончаси ичида «кўклар» сардори Сесар Аспиликуэтани ушлаб олиб, унинг тўп учун сакрашига имконият бермади. Аммо бош ҳакам Мартин Аткинсон пенальти белгиламади.

«Бу тоза пенальти эди. Ҳақиқий пенальти. Мен буни ҳакам турган жойдан кўрмадим. Бу вазият ҳакам учун осон эмасдир. Лекин VAR бор-ку.

Менимча, VAR тезда пенальтини рад этди. Бу вақт талаб қилиши, ҳакам эпизодни мониторда кўриши керак эди. Агар Аткинсон вазиятни мониторда кўрганда, пенальти белгилаган бўларди», – дея Лэмпарднинг сўзларини келтиради Football London.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар