25.10.2020 14:27
23385
Клопп «Ливерпуль»ни тарк этмоқчи. Клуб унинг ўрнига икки мураббий номзодини кўриб чиқади

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп жамоани тарк этиши мумкин, дея ёзади Don Balon нашри.

Манбанинг ёзишича, германиялик мутахассис инглиз клубини тарк этиш ҳақида жиддий ўйлаймоқда. Қайд этилишича, «Ливерпуль» клуби раҳбарияти ҳам Юргеннинг жамоани тарк этмоқчи эканлигидан хабардор ва унинг ўрнига икки номзод мураббийни кўз остига олиб қўйган. Дастлабки даъвогар сифатида Маурисио Почеттино номзоди кўрилмоқда. Аргентиналик мутахассис ўтган мавсум «Тоттенҳэм»ни тарк этгач, ҳозиргача ҳеч бир клубда ишламаяпти.

«Ливерпуль» Почеттино билан келиша олмаган тақдирда, клуб «Лидс» бош мураббийи Марсело Бьельсага таклиф билан чиқади. «Лидс»ни Чемпионшипдан АПЛга олиб чиққан аргентиналик мураббийнинг жамоаси Премьер-лига турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Юрген Клопп Мерсисайд клубида 2015 йилдан буён фаолият юритмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар