25.10.2020 09:44
5284
Бускетс: «Пенальти «Реал»нинг ғалабасини олдиндан белгилаб берди»

«Барселона» яримҳимоячиси Серхио Бускетс Ла Лиганинг 7-туридан ўрин олган «Реал»га (1:3) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Тенг ўйин бўлди, айниқса, биринчи бўлимда. Иккинчи таймда икки хавфли вазиятга эга бўлдик, қийинчиликсиз ўйнадик, тўпга эгалик қилдик ва бўш ҳудуд топдик. 

Пенальти «Реал»нинг ғалабасини олдиндан белгилаб қўйди. Шундан сўнг улар қарши ҳужумда гол уришди.

11 метрлик ўйинлар ва бундай эпизодлар билан биз учун қийин. Шунингдек, «Реал»нинг «Бетис» билан ўйиндаги пенальтисини ҳам эслаш мумкин. Вазиятлар аниқ бўлиши, шубҳа туғдирмаслиги керак. Менимча, биз ҳаддан ташқари жазоландик», – дея Бускетснинг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар