25.10.2020 04:50
4388
Теглар
29-0! Нурмагомедов Гэтжини муддатдан олдин таслим қилди ва фаолияти якунланганини эълон қилди

Енгил вазндаги UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов 24 октябрь куни Абу-Дабидаги "Жангчилар ороли"да бўлиб ўтган UFC 254 мусобақасида Жастин Гэтжини мағлуб этди. 

Нурмагамедов 2-раундда Гэтжини учбурчак услубида бўғиб, уни таслим қилди. 

Россиялик спортчи ғалабали рекордини (29-0) янгилаб, чемпионлик камарини учинчи бор ҳимоя қилишга муваффақ бўлди. Олдинги жангларда у Конор Макгрегор ва Дастин Порьени мағлуб қилган эди. 

Жангдан сўнг Нурмагомедов фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди. 

"Мен шунчаки отам билан биргаликда чемпион бўлишни истагандим. Барчаси шу тарзда менинг елкамга қулаши хаёлимга ҳам келмаганди. Агарда ота-онангиз ҳаёт бўлишса, уларнинг ёнида бўлинг. Менда уларнинг бири қолди – бу менинг онам. Мен онамга кўпроқ вақт ажратишни хоҳлайман", – деди Ҳабиб жангдан сўнг. 

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманноп Нурмагомедов 3 июль куни коронавирусдан вафот этган эди. 

Гэтжи эса фаолиятидаги учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди (22-3).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар