24.10.2020 14:33
4161
Пьянич: «Сарри «Ювентус»да ўз футболчиларига ҳам ишонмасди»

«Ювентус» собиқ футболчиси Миралем Пьянич жамоа собиқ мураббийи Маурицио Сарри ҳақида фикр билдирди.

«Мени ташвишлантиргани Сарри жамоадаги футболчиларга ишонмасди. Мураббий ўйинчиларни муносиб баҳоламаcлиги аламли эди. Аслида «Юве»даги барча футболчилар клуб муваффақияти учун бор имкониятини ишга соларди. Тўғри, таркибдаги барча футболчилар билан дўстона муносабатда бўлмаслик мумкин, аммо бу футболчининг майдонга тушиш иштиёқига таъсир қилмайди.

Саррининг мураббийлик маҳоратига ҳеч ким шубҳа қилмайди, аммо чинданам жамоада муаммолар бор эди. Шунга қарамай, якунда А Серия чемпионига айландик», - дейди Пьянич Tuttosport билан суҳбатда.

Маълумот учун, босниялик яримҳимоячи ёзги трансфер ойнасида «Ювентус»дан «Барселона»га ўтган бўлса, унинг ўрнига каталонияликлар яримҳимоячиси Артур Турин клубига ўтди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар