24.10.2020 19:59
1762
А Серия. «Аталанта» «Сампдория»га ютқазди. Клуб кетма-кет иккинчи мағлубиятга учради

Италия А Серияси 5-тури доирасида «Аталанта» ўз майдонида «Сампдория»ни қабул қилди.

Учрашувда мезбонлар 1:3 ҳисобида мағлубияга учрашди. Бу Гасперини жамоасининг А Сериядаги кетма-кет иккинчи мағлубияти бўлди. Аввалги турда «Наполи» бу жамоани 4:1 ҳисобида мағлуб этганди. 

Бергамоликлар 9 очко билан ҳозирча 3-ўринда қолишди, «Сампдория» эса 9 очко билан 4-ўринга чиқиб олди.

А Серия. 5-тур
Аталанта – Сампдория 1:3

Голлар: 0:1 – 13 Куальярелла, 0:2 – 59 Торсбю, 1:2 – 80, пенальти Сапата, 1:3 – 90 Янкто.
Аталанта – Спортьелло, Депаоли (Хатебур, 60), Паломино, Гимшити, Мохика (Гозенс, 46), Гомес, Пашалич, Иличич, де Рон (Малиновский, 63), Шутало (Толои, 46), Ламмерс (Сапата, 46).
Сампдория – Аудеро, Тонелли, Ауджелло, Йосида, Берешиньски, Торсбю, Экдаль, Дамсгор (Лерис, 73), Янкто, Рамирес (Верре, 66), Куальярелла (Кейта Бальде, 66).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар