22.10.2020 18:00
1611
Суперлига. «Қўқон-1912» Холмуҳаммедовнинг пенальтидан киритган голи эвазига Муборакдан ғалаба билан қайтди

Суперлига 20-тури доирасида «Машъал» Муборакда «Қўқон-1912» жамоасига қарши майдонга тушди.

Учрашувда ҳисобни 52-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасанов очган бўлса, 84-дақиқага келиб муборакликлар Ҳумоюн Муртазоевнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштиришди – 1:1.

Учрашувнинг 88-дақиқасига келиб бош ҳакам Жасур Мухторов мезбон ҳимоячиларнинг қўполлиги учун 11 метрлик жарима тўпи белгилади. Тўпга яқинлашган Мурод Холмуҳаммедов пенальтини голга айлантириб, жамоасига сафарда ғалаба келтирди – 1:2.

Ушбу ғалаба эвазига Ашурматов жамоаси очколари сонини 35тага етказиб 4-ўринда қолган бўлса, «Машъал» 19 очко билан 10-ўринда қолди.

22 октябрь (пайшанба)
Суперлига. 20-тур
«Машъал» - «Қўқон-1912» - 1:2
Бош ҳакам: Жасур Мухторов
Голлар: Ҳумоюн Муртазоев 84 - Муҳаммаданас Ҳасанов 52, Мурод Холмуҳаммедов 88 пенальтидан.
«Машъал»: 35. Раҳимжон Давронов, 5. Нажмиддин Нормуродов, 7. Ифеани Ифеани (6.Сирожиддин Раҳматуллаев, 46), 10. Шерзод Темиров, 11. Мўмин Мелиев (29. Ҳумоюн Муртозаев, 57), 17. Жамолиддин Убайдуллаев (77. Иброҳим Нўъмонов, 46), 18.Аббос Шодмонов, 19. Сардор Абдураимов, 22. Сирожиддин Қўзиев, 33.Денис Васильев, 99. Жаҳонгир Абдусаломов (14.Элла Кен, 62).
«Қўқон-1912»: 21. Музаффар Абдуллаев, 3. Бобур Акбаров, 9. Суҳроб Бердиев, 10. Қувондиқ Рўзиев, 14. Аваз Маматхўжаев (13.Сардор Азимов, 90), 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 69. Филипп Райевац, 70. Мурод Холмуҳаммедов, 91. Якуба Бамба (4. Собит Синдаров, 60).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар