21.10.2020 20:05
3133
Суперлига. «Насаф» ОКМКни мағлуб этди

Суперлига 20-тури доирасида Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги «Насаф» Миржалол Қосимов мураббийлигидаги ОКМКни мавсумдаги 3-мағлубиятни тан олишга мажбур қилди.

Ўйиннинг 41-дақиқасида қаршиликларнинг сербиялик легионери Марко Станоевич узоқ масофадан йўлланган зарба эвазига ҳисобни очган бўлса, 61-дақиқада Ойбек Бозоров фарқни иккитага оширди – 2:0.

Ушбу ғалаба билан 3-ўриндаги «Насаф» очколари сонини 40тага етказиб, 2-ўриндаги ОКМК билан фарқни иккитагача қисқартирди.

Суперлига. 20-тур
21 октябрь (чоршанба)
«Насаф» – ОКМК – 2:0
Бош ҳакам: Раҳимбек Каримов
Голлар: Марко Станоевич 41, Ойбек Бозоров 61.
«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 8.Дилшод Саитов, 10.Бобир Абдихолиқов (Ҳусайин Норчаев,, 75), 14.Шароф Муҳитдинов, 20.Ислом Кенжабоев (15.Жўрабек Маннонов, 90), 22.Акмал Мозговой (Дилшод Раҳматуллаев , 84), 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров (70.Абубакризо Турдалиев, 89), 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов.
ОКМК: 35.Валижон Раҳимов, 2.Акмал Шораҳмедов, 3.Сардор Раҳмонов (Шаҳзодбек Нурматов, 83), 5.Дилшод Жўраев (18.Баҳром Абдураҳимов, 46), 7.Элгужа Григалашвили (77.Арслонмират Аманов., 72), 9.Зафар Полвонов, 11.Мурод Тошматов, 17.Санжар Турсунов (30. Жасур Умаров, 72), 23.Йован Жокич, 44.Бобур Йўлдошев, 94.Ҳусниддин Ғофуров (55.Сардор Абдунабиев, 86).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар