21.10.2020 10:16
12828
Шомуродовнинг футболкаси 95 евродан сотилмоқда

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда Италиянинг «Женоа» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг футболкаси 95 евродан сотилмоқда. «Женоа» расмий сайтида Шомуродовнинг уч хил рангдаги либосларини топиш мумкин.

Клуб расмий сайтида оддий футболкалар 85 евродан сотилаётганини кўриш мумкин. Шомуродовнинг фамилияси ёзилган футболкалар эса 95 евродан сотилмоқда. Уларга қай тартибда буюртма бериш ҳам кўрсатилган.

Клуб сайтидаги либосларда Shomurodov 61 деб ёзилган. Бироқ Шомуродов «Верона»га қарши дебют ўйинида Eldor 61 ёзувли либосда тушганди. Футболчига дастлаб 9-рақам таклиф қилинган, лекин у 61-рақамни танлаган. Ҳужумчи шу тариқа собиқ жамоаси «Ростов»га ҳурматини кўрсатган. 61 – Ростов вилоятининг регионал рақами ва бу вилоятдаги машиналар айнан 61 билан бошланувчи давлат рақамларида ҳаракатланишади.

Маълумот учун, ўзбекистонлик Элдор Шомуродов 7,5 миллион евро эвазига Россиянинг «Ростов» клубидан Италиянинг «Женоа» клубига ўтганди. Шомуродовнинг шартномасида унинг ўйинига қараб «Ростов» яна 1,5 миллион евро бонус олиши мумкинлиги келтирилган. Тасдиқланмаган маълумотга кўра, бу шарт унинг «Женоа» сафида дастлабки мавсумда 10 та гол уришидан иборат.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар